ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Украина ҳарбий кучлари ДХР ҳудудидаги Дебальцево яқинида ҳужумга ўтишди. Украина қўшнлари ДХР ҳудуди томони 4 километрга яқинлашди, ДХР Мудофаа вазирлиги хабари асосида.
“Бугун эрталаб соат еттидан саккизгача украина ҳарбийлари артиллерия ва зирҳланган машиналар кўмагида Дебальцево йўналишида ҳужум уюштиришди. Шу билан бир вақтда Украина ҳарбийлари ўз позицияларини ДХР ҳудуди томон 4 километрга, Логвиного аҳоли пункти яқинига кўчирди”, — дейилган Мудофаа вазири хабарида.
“Ҳужум Логвиново яқинида рўй берди. У ер халқ милицияси назорати остида, жанглар ҳалигача давом этмоқда. Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”, — деди Эдуард Басурин, ДХР қўмондани ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йили Украинада бўлиб ўтган давлат тўнтарилиши натижаларини тан олишни истамаган Луганск Халқ республикаси ва Донецк Халқ республикаси ўзининг мустақиллигини эълон қилган эди. Шундан кейин Киев Донбассда ҳарбий операция бошлаган эди. Тинчлик ўрнатиш учун имзоланган Минск шартномаларига қарамасдан, иккала томондан ҳам отишмалар доимий равишда бўлиб турмоқда.