ОАВ: Туркия разведкаси режалаштирилаётган теракт ҳақида 20 кун олдин огоҳлантирган

© REUTERS / MURAD SEZERИстамбулдаги халқаро аэропорт учиш йўлаги
Истамбулдаги халқаро аэропорт учиш йўлаги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Разведка органи мамлакат ҳукуматига ва барча мансабдор шахсларга 20 кун олдин огоҳлантириш йўллаганлар, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Туркия разведкаси "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси Истамбулдаги аэропортда теракт содир этишни режалаштираётгани тўғрисида 20 кун олдин огоҳлантириш йўллаган, деб таъкидламоқда CNN телеканали. РИА Новости хабари асосида.

CNN Turk хабарига кўра, огоҳлантиришда номи тилган олинган портлаш амалга оширилиши мумкин бўлган жойлар орасида Истамбулдаги Отатурк халқаро аэропорти ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москва вақти билан 22.00да Истамбул шаҳридаги Отатурк аэропортида учта портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, терактлар оқибатида 41 киши қурбон бўлган. 

Янгиликлар лентаси
0