ТОШКЕНТ 29 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан ўтказган телефон суҳбатида Туркияга нисбатан эълон қилинган туризм соҳасига оид чекловларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Томонлар, шунингдек, тез орада учрашув ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишган, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот-хизмати.
"Сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, Туркия президенти томонидан бизга йўлланган мактубдан сўнг, туркиялик ҳамкорларимиз билан муносабатларни яхшилаш борасида жараённи ишга тушириш қарорини қабул қилдик. Бугун Туркия президенти билан телефон орқали суҳбат ўтказдим. Суҳбатимиз аввалида, мен, албатта, бугун Истамбулда юз берган портлашлар муносабати билан Туркия президентига ва бутун турк халқига чуқур ҳамдардлик изҳор қилдим", — деб баёнот қилган Россия президенти ҳукумат кенгаши мажлисида.