ТОШКЕНТ, 29 июн – Sputnik, Алена Палажченко. Истамбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган портлашлар туфайли Туркия ҳукумати бир кунлик мотам эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Москва вақти билан 22.00да Истамбул шаҳридаги Отатурк аэропортида учта портлаш содир этилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, терактлар оқибатида 41 киши, шу жумладан, 13 нафар чет эл фуқаролари қурбон бўлган, 239 киши жароҳатланган.