Истамбулдаги терактда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

© REUTERS / Murad SezerТуркия, Стамбул халдқаро аэропорти
Туркия, Стамбул халдқаро аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳукумати хабарига кўра, Истамбулдаги теракт қурбонлари сони 41 кишига етди, улардан 13 киши – чет эл фуқаролари. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 29 июн – Sputnik, Алена Палажченко. Истамбул Халқаро аэропортидаги теракт қурбонлари сони 41 кишига етди, улардан 13 киши – чет эл фуқаролари, деб хабар бермоқда РИА Новости, шаҳар маъмурияти хабари асосида.  

“41 киши қурбон бўлди, улардан 13 киши чет эл фуқаролари. Қурбонлардан 37 кишининг шахси аниқланган, қолган 4 кишининг шахси аниқланмоқда. Жароҳатланганлар сони 239 кишига етди. Улардан 109 кишига уйларига жавоб берилди, қолганлар тиббий ёрдам олмоқда”, — дейилган хабарда.  

Туркия ОАВлари хабарига кўра, қурбон бўлган 13 кишидан – 5 киши Саудия Арабистони фуқароси, икки киши Ироқ фуқароси, қолганлар Ўзбекистон, Украина, Эрон, Иордания, ХХР ва Тунис фуқароларидир.

Спутник Туркия саҳифасида аэропортда қурбон бўлганлар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси Мухиддинов Самат деб кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0