Хитой Ўзбекистон учун 200 млн $ кредит йўналишини очди

Oбуна бўлиш
Хитойнинг Ўзбекистон истисодиётига қилган сармояси 6,5 млрд $ дан ошди. Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 651 қўшма корхона фаолият юритмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзинпиннинг яқинда бўлиб ўтган музокаралари давомида мамлакатлар нефт ва газ ҳамда транспорт секторида 200 млн $ лик кредит шартномаси имзолашди,  деб хабар бермоқда ChinaLogist.

Хитой ва Ўзбекистон яқин кунлар ичида мамлакатлар орасида автомобил алоқаси ўрнатиш ҳақида шартнома имзолаши ҳақида ҳам хабар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой орасида стратегик ҳамкорлик ҳақидаги шартнома Ўзбекистон ва Хитой орасида ўтган Чоршанба куни,  ХХР раиси Си Цзинпиннинг ташрифи давомида имзоланган эди.  

ХХР раиси айтишига қараганда, музокаралар давомида  мамлакатлар энергетика соҳасида янги инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқариш, Ўзбекистон технологик паркларни Хитойдан юқори технологияга эга бўлган ишлаб чиқарувчиларни жалб қилиш орқали  бойитиш ҳақида келишиб олишган.

Музокаралар натижасида томонлар техник-иқтисодий, сармоявий, ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ва қиймати 200 млн бўлган ўзаро савдо ва кредит шартномалари тузишди.

Ўзбекистон иқтисодиётида Хитой энг йирик ташқи савдо ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.  Ўзбекистон иқтисодиётига Хитойнинг  умумий сармояси 6,5 млрддан ошди.

Ислом Каримовнинг Хитойга 2014 йилда бўлиб ўтган расмий ташрифи давомида томонлар 2014-2018 йилларда стратегик ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида келишиб олишган эди. Ушанда умумий қиймати 6 млрд бўлган шартномалар имзоланганэди. Бугунги кунга келиб Ўзбекистон иқтисодининг турли соҳаларида Хитой сармояси иштирокида 651 қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Янгиликлар лентаси
0