Иброҳим Худойбердиев: Россияда Миграция бўйича Кодекс қабул қилиниши керак

Oбуна бўлиш
Россиядаги ўзбеклар ва ўзбекистонликлар Конгресси етакчиси Иброҳим Худойбердиев Россия Давлат думасига депутат бўлиб сайланган тақдирда миграция сиёсатида Россия манфаатларига хизмат қилувчи ислоҳотлар ўтказилишига ҳисса қўшиш ниятида.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik, Анастасия Александрова. Россиядаги Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси етакчиси Россия Давлат Думасига сайловларда иштирок этишини маълум қилди.

Умумроссия Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси етакчиси 21 июн куни Москвада "Родина" партиясидан номзодлар форумида иштирок этган. Форум доирасида, шунингдек, Худойбердиев ва "Родина" партияси раҳбари Алексей Журавлёв учрашуви бўлиб ўтган.

"Россиядаги Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси ватанпарвар уюшма бўлиб, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва ижтимоий барқарорликни қўллаб-қувватлаб туришни ўзининг энг асосий мақсадларидан бири деб билади.

Россия президенти Владимир Путин сиёсати бизга жуда яқин. Шахсан мен, Россия Думасига сайланадиган бўлсам, миграция сиёсатида давлат манфаатларига хизмат қиладиган ислоҳотлар ўтказилиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиламан. Шунингдек, бор ҳаракатимни радикализм, фундаментализм ва экстремизмнинг олди олинишига қаратаман", деб таъкидлади Иброҳим Худойбердиев.

"Журавлев, шунингдек, Россиядан депортация қилинган меҳнат мигрантларига нисбатан қонун даражасида амнистия эълон қилиш ташаббуси билан чиқишни, уларга ўз айбини меҳнат орқали ювиш имконини бериш заруратини қўллаб-қувватлади", — деб қўшимча қилди Худойбердиев.

Ўз фикри якунида Худойбердиев Россияда Миграция қонунчилиги яратилиши зарурлиги, у миграция сиёсий аспектлари ўз ифодасини топган қонунчилик акти тўплами бўлиши кераклигини баён этди.

Янгиликлар лентаси
0