АҚШ элчихонаси Тошкентда Болалар фильмлари ёзги фестивалини ўтказади

Oбуна бўлиш
Илк намойиш 2016 йил 1 июл куни соат 11.00да бўлиб ўтади. Унда жажжи томошабинлар эътиборига "Немони қидириб" мультфильми ҳавола қилинади.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Ёзги таътил кунларида Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Болалар фильмлари Ёзги фестивалини ўтказишни режалаштирмоқда. Фестивал дастуридан болалар учун мўлжалланган инглиз тилидаги америка фильмлари ўрин олади, деб хабар берилмоқда элчихонанинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Илк намойиш 2016 йил 1 июл куни соат 11.00да бўлиб ўтади. Унда жажжи томошабинлар эътиборига "Немони қидириб" мультфильми ҳавола қилинади. Кейинги намойишлар 8, 15 ва 22 июл кунлари худди шу вақтда бўлиб ўтади. Кейинги намойишларда қандай картиналар намойиш этилиши ҳозирча айтилмаяпти.

Фестивал Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўтказилади. Намойишга 7дан 14 ёшгача бўлган болалар ўз ҳамроҳлари билан ташриф буюришлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0