Истамбул аэропортида 36 киши қурбон бўлди

© REUTERS / /Osman OrsalИстамбул аэропортидаги теракт
Истамбул аэропортидаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Охирги маълумотларга қараганда, Истамбулнинг бошқа жойларида ҳам портлашлар бўлган. Хусусан метро бекатларидан бирига кириш жойдаги портлаш ҳақида хабар бор.

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. 28 июн Москва вақти билан соат 22лар атрофида Истамбулдаги Отатурк халқаро аэропортига террорчилар ҳужум уюштирди, Sputnik Туркия хабарига асосан. 

Аэропортга кириш, чиқиш ва автомобиллар тўхташ жойида содир бўлган учта портлашда 36 киши қурбон бўлди, 147 киши яраланган. Гувоҳлар айтишига қараганда аэропортга икки террорчи ҳужум уюштирган. Улар аэропорт ҳудудуида 3та гранта ташлаган ва ўқотар қуролдан 50 ка яқин ўқ узган.  

Охирги маълумотларга қараганда, Стамбулнинг бошқа жойларида ҳам портлаш бўлган. Хусусан метро бекатларидан бирига кириш жойдаги портлаш ҳақида хабар бор. Тезёрдам машиналари ва таксилар жароҳатланганларни касалхоналарга еткизмоқда.  

Баъзи ОАВлар 50 киши қурбон бўлди деган маълумотларни тарқатмоқда. Айни дамда қурбонлар ва жароҳатланганлар сони, ҳамда фожеанинг қолган тафсилотлари аниқланмоқда.

Туркия президенти Тоййип Эрдўғон, Франция прзиденти, Германия канцлери, БМТ бош котиби ва бошқалар ушбу фожеага алоқадор кучларни қаттиқ қоралади.

АҚШ Истамбулга барча парвозларни бекор қилди.

Янгиликлар лентаси
0