Миллий ўйинчоқлар экспорт қилинади

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтиш"Болалар дунёси" универмаги
Болалар дунёси универмаги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Наманган болалар ўйинчоқлари” масъулияти чекланган жамияти ўзининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари билан истеъмол бозорига дадил кириб бораётган корхоналардан биридир.

ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Айни кунларда корхона хорижлик ҳамкорлар билан дастлабки экпорт шарномаси имзолаш борасида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Бу ерда пластмасса ва металлдан тайёрланаётган элликдан ортиқ турдаги маҳсулотлар орасида спорт анжомлари, кичкинтойлар велосипеди, ўзи ҳаракатланадиган ўйинчоқ машиналар ҳам бор. Яқинда мазкур кичик бизнес субъектида янги турдаги яна бир маҳсулот — болалар ўйин майдончасини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Пластмасса ҳамда енгил металл конструкциялардан иборат икки қаватли қурилма бир вақтнинг ўзида 15 нафар болажонга хизмат қилади.

— Асосий эътиборни экологик жиҳатдан безарар ва болажонларга ёқадиган ўйинчоқлар турини кўпайтиришга қаратаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Толибжон Абдураҳимов. — Бу, ўз навбатида, ташқи бозорга чиқиш имкониятини ҳам юзага келтирмоқда. Мисол учун, айни кунларда хорижлик ҳамкорлар билан дастлабки экспорт шартномасини имзолаш арафасида турибмиз.

Вилоят иқтисодий салоҳиятини оширишда кичик бизнес субъектларининг иштироки тобора кенгайиб бораётир. Жумладан, жорий йил биринчи чорагида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 32,5 % айни шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келди.

Янгиликлар лентаси
0