ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари Наманганда заргарлик дўконини ўмармоқчи бўлган 51 яшар аёлни қўлга олган. Жиноятчи каттагина миқдордаги тилла тақинчоқларни ниқоб ва ўйинчоқ тўппонча ёрдамида қўлга киритмоқчи бўлган, деб хабар қилмоқда РИА Нвости.
"Юзини қора чулки билан тўсиб олган Замира Шаҳбозова ўйинчоқ тўппончани сотувчига ўқталган ҳолда олтиндан ясалган тақинчоқларни пакетга жойлаб беришни талаб қилаётган вақтда қўлга олинган", — деб хабар қилган Наманган вилояти прокуратурасидаги манба.
Ҳозирда воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.