ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Лионель Месси Аргентина терма жамоаси таркибида ўз фаолиятини тугатишини эълон қилди, Р-спорт хабарига асосан.
Якшанба куни АҚШда бўлиб ўтган Америка қитъаси футбол турнирида Аргентина жамоаси Чилига бой берди. Якуний натижа ўйин охиридаги пенальтилар ёрдамида аниқланди. Жамоа бошловчиси Лионель Месси ўн бир метрлик масофадан ўз зарбасини амалга ошира олмади.
“Мен учун Аргентина термасида ҳаммаси тугади. Бу менинг қарорим”, — деб 29 ёшли форварднинг сўзларинини келтиради нашр.
Аргентина термаси таркибида Месси 2005 йилдан чиқа бошлаган. Мамлакат терма жамоаси таркибида Месси умумий ҳисобда 112 ўйин ўтказди. Ушбу ўйинларда у 55 гол уриб ўзига хос рекорд ўрнатди. 2008 йилда Месси ўз жамоаси билан Олимпиада олтин медалига сазовор бўлган эди.
2014 йилдаги Жаҳон чемпионатида Миллий жамоа таркибида Месси кумуш медал совриндори ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси унвонига сазовор бўлди.
Ундан ташқари Месси “Олтин тўп” мукофоти лауреати.