ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Тадбир доирасида ўн кун давомида аҳолиси мусулмонлардан иборат республикаларга бағишланган кечки тадбирлар ўтказилади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz нашри.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Санкт-Петербург аҳлини мусулмон давлатлар тарихи, маданияти ва анъаналари билан таништириш.
Ўзбекистондан ташқари ушбу тадбирда иштирок этиш учун Татарстон, Қирғизистон, Покистон, Бошқирдистон ва Озарбайжон давлатлари томонидан ариза ташланган.
Тадбир Санкт-Петербург шаҳри Мусулмонлар диний бошқармаси ҳамда "Сафмар" хайрия фонди томонидан ташкил қилинмоқда.