Порошенко Россияга авиазарба беришга тайёрлигини айтди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Петр Порошенко
Украина президенти Петр Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти Петр Порошенко, Харьков Ҳаво кучлари университетида чиқиш қила туриб, ҳарбийларга Россияни “жиловлашга” тайёр туришларини уқдирди.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Украина президенти Харьков Ҳаво кучлари ҳарбийларини Россияни “жиловлашга” тайёргарлик кўришга буйруқ берди, деб хабар қилади РИА Новости ахборот агентлиги. Бу ҳақда Украина президентининг расмий сайтида маълум қилинган.

"Бизнинг ҳарбий авиациямиз ўз мақсади, олов залпи ва масофадан туриб нишонга олиш хусусиятлари бўйича Россия амбицияларини ушлаб туришга ва ҳар қандай тажовузкорга муносиб зарба беришга қодир кучга айланиши лозим”, — дея баёнот қилган Порошенко.

Украина раҳбари, 2016 йилда мамлакат авиацияси модернизацияси учун 2,5 милллиард гривна (тахминан 6,4 миллиард рубл) ажратилганини қўшимча қилиб, бу маблағлар самолёт ва вертолётлар модернизацияси ва таъмири учун сарфланишини қўшимча қилди.

Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти футбол бўйича терма жамоа аъзоларига қурол совға қилди
Порошенко, бундан олдин ҳам Украина армияси минтақадаги энг улкан армияни-да тўхтатишга қодир экани ва ўз армияси ёрдамида Донбасснинг учдан икки қисмини қайтариш нияти борлиги ҳақида кўп гапирган. Россия Давлат Думаси вакиллари Украина президентининг бу таъкидига "Порошенко шу тарзда ўзининг сиёсий нўноқлигини “компенсациялашга” уринмоқда", дея жавоб қайтаришди.

Янгиликлар лентаси
0