ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Жаҳондаги энг йирик видеохостинг YouTube ва Facebook ижтимоий тармоғи экстремистик мазмундаги видеоларни автоматик тарзда блокировка қилиш тизимини ишга туширдиЮ деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Агентлик таъкидига қараганда, автоматик тизим “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси томонидан интернетга юкланадиган ташвиқот-тарғибот мазмунидаги видеолар ва шунга ўхшаш бошқа материалларни тезда блокировка қилиш имконини беради.
Ушбу технология аввал бошдан муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контентларни излаш ва топиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги айтилмоқда.
Агентлик хабарига кўра, дастур яратувчилари автоматик блокировка қилиш тизимини йирик интернет-компанияларга ўтган ҳафтада тақдим этишган.