“ХАМСА”ни олиб чиқиб кетишга уринишди

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтиш"Алишер Навоий". Декоратив ликопча.
Алишер Навоий. Декоратив ликопча. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия фуқароси Т.М.га тегишли бўлган қўл ва бошқа юклари текширилганда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, аввал фойдаланишда бўлган 1 дона 846 бетдан иборат бўлган Алишер Навоийнинг “ХАМСА” номли асари борлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича, 2016 йил 23 май куни Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона комплекси ходимлари томонидан комплекс орқали Ўзбекистон Республикасидан Қирғизистон Республикасига ўтиб кетаётган Россия Федерацияси фуқароси Т.М.га тегишли бўлган қўл ва бошқа юклари текширилганда, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган қиймати 230 000 сўмлик, аввал фойдаланишда бўлган 1 дона 1958 йилда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон ССР Фанлар академияси нашриёти босмахонасида босилган 846 бетдан иборат бўлган Алишер Навоийнинг “ХАМСА” (Ҳайратул-аброр, Фарҳод ва Ширин, Лайли ва Мажнун, Сабъаи сайёр, Садди Искандарий) номли асари борлиги аниқланди. Бу ҳақда andijonsadosi.uz сайти хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бадиий экспертиза бошқармаси Фарғона вилояти бадиий экспертиза бўлимининг хулосасига кўра ушбу китоб тарихий маданий бойлигимиз ҳисобланиб, Ўзбекистон Републикасидан олиб чиқилиши тақиқланганлиги маълум бўлди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0