ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Белоруссиядаги интернет тармоғи фойдаланувчилари #ечинишва ишлаш(#раздеватьсяиработать) хештеги остида ўтаётган флешмобда иштирок этишмоқда. Бу флешмобга мамлакат президентининг баёноти сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги.
22 июн куни бўлиб ўтган бешинчи Умумбелорус халқ йиғинида мамлакат президенти Лукашенко "развиваться и работать", яъни "ўсиш(ривожланиш) ва ишлаш"га чақирган. "Инновация, IT-технологиялар, хусусийлаштириш- буларнинг ҳаммаси тушунарли, уларни эгаллаб бўлганмиз. Аммо ҳамма нарса, шу жумладан, бизнинг ҳаётимиз ҳам оддий нарсада ифодаланади: ривожланиш(ўсиш) ва ишлаш даркор ("надо развиваться и работать")" — деган Белоруссия президенти.
Аммо, жумла ноаниқ талаффуз қилингани боис, интернет фойдаланувчилари "развиваться" сўзини бузиб, яъни, "раздеваться" — "ечиниш" тарзида қабул қилганлар.
"Ечин ва ишла" флешмоби Минсдаги офисларни қамраб олди. Шу кечаю-кундузда суратчилар ва рассомлар, галеристлар ва дастурчилар ечинишмоқда", — деб хабар қилади Sputnik.
Ушбу акцияга агентлик ходимлари ҳам қўшилган.