Ислом Каримов Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАфғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани
Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримов учрашувда Ашраф Ғанининг юртимизга илк ташрифи мамлакатларимиз ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24-июн куни Кўксаройда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

"Ўзбекистон президенти учрашувда Ашраф Ғанининг юртимизга илк ташрифи мамлакатларимиз ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини таъкидлади", дейилади хабар матнида.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.

Томонлар ўзаро минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар юзасидан фикр алмашишган.

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти самимий учрашув учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирган, Афғонистон мамлакатимиз билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0