Ислом Каримов ва Владимир Путин Тошкентдаги Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишди

© Sputnik / Климентьев / Медиабанкка ўтишИслом Каримов ва Путин Тошкентдаги Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишди
Ислом Каримов ва Путин Тошкентдаги Пушкин ҳайкали пойига гул қўйишди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пушкиннинг бронзадан ишланган ҳайкали Тошкент шаҳрида 1974 йили, шоирнинг 175 йиллик юбилейи муносабати билан ўрнатилган.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда Россия президенти Владимир Путин Тошкентдаги Пушкин номидаги хиёбонга ташриб буюриб, шоир ҳайкали пойига гул қўйишди.

Давлат раҳбарлари Александр Пушкин ҳайкалини ШҲТ саммити якунлангач зиёрат қилишган.

Пушкиннинг бронзадан ишланган ҳайкали Тошкент шаҳрида 1974 йили, шоирнинг 175 йиллик юбилейи муносабати билан ўрнатилганди. Аввалига ҳайкалтарош Михаил Аникушкин ўз асарини Пушкин кўчасидаи кичик хиёбонга ўрнатганди. 2015 йилда Пушкин ёдгорлиги реставрациядан сўнг собиқ Театр майдонига кўчирилган ва мазкур майдон Пушкин хиёбони номи билан атала бошланган эди.

Янгиликлар лентаси
0