ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ҳиндистоннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига батамом қўшилиши ва ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланиши ШҲТга аъзо барча мамлакатлар учун фойдалидир, деб таъкидлади Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.
"Шубҳасиз, Ҳиндистон учун ШҲТдан энергетика, табиий ресурслар ва саноат борасида катта фойда бор. Аммо, ўз навбатида, Ҳиндистоннинг кучли иқтисодиёти ва унинг сиғими катта бозори ШҲТ регионида иқтисодий ўсишни юзага келтира оладиган "боғловчи бўғин" вазифасини ўтай олади. Ҳиндистоннинг савдо, инвестиция, замонавий коммункикация технологиялар, космик саноат, илм-фан, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳаларидаги имкониятлари ШҲТга аъзо мамлакатларга иқтисодий жиҳатдан наф келтириши мумкин", — дея таъкидлади Нарендра Моди ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари Кенгашининг кенгайтирилган мажлисида.
Моди, шунингдек, Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзолиги регион гуллаб-яшнашига ҳисса қўшади ва унинг хавфсизлигини янада оширади, деб қўшимча қилди.
"Ҳиндистон ШҲТ давлатлари билан бирикиб мана шу мақсадларга эришиш учун иш олиб боради. Биз терроризмга қарши комплекс кураш олиб бориш сиёсатини қабул қламиз", — деб таъкидлади Ҳиндистон Бош вазири.
У шунингдек, Ҳиндистон ташкилотга аъзо бўлган кундан ШҲТ чегараси "Тинч Океанидан Европагача, ва Шимолий Муз океанидан Ҳинд океанигача чўзилишини", ташкилотнинг ўзи эса инсониятнинг 40%ни ва Ер сайёрасидаги миллиарддан ортиқ ёшларни ифодалашини таъкидлади.