Саммит якунида Тошкент декларацияси қабул қилинди

© Пресс-служба президент РФШҲТ раҳбарлари Тошкент саммити якунида
ШҲТ раҳбарлари Тошкент саммити якунида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ давлат раҳбарлари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди. Декларация саммитнинг асосий якуний ҳужжати бўлиб, унида ташкилот аъзоларининг ШҲТни ривожлантириш борасидаги қарашлари жамланган.

ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлиги ташкилоти давлат раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг ўн беш йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

Декларация саммитнинг асосий якуний ҳужжати бўлиб, унида ташкилот аъзоларининг ШҲТни ривожлантириш борасидаги қарашлари жамланган. Тошкент саммити якунида ташкилотнинг 2016-2020 йиллардаги амалиёт дастури ҳамда ШҲТнинг 2025 йилга қадар Ривожланиш стратегияси қабул қилинди.

Ундан ташқари, ташкилотнинг Ҳудудий Аксил-Террор Тизими (РАТС) Кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳақидаги баёноти тасдиқланиб, унинг 2016 йилги амалиёт режаси қабул қилинди.

ШҲТ раҳбарлари келаси йилги саммит ўтказиш санаси ҳақида ҳам келишиб олишди.

“ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги мажлиси 2017 йилнинг 7-8июнида Остонада бўлиб ўтади”, — деди Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Кейинги йил ШҲТга раҳбарлик, ташкилот низомига кўра, Қозоғистонга ўтди.

 

Янгиликлар лентаси
0