ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик дастурчилар ўзбек халқ эртаги “Ур тўқмоқ” асосида компьютер ўйини яратишди, Nuz.uz ахборот агентлиги Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги хабарига асосан.
Ўйин яратувчилари – дастурличар Н. Болтабоев, А. Мирзоев ва С. Халиловлардир. Улар айтишига қараганда ўйинда саргузаштлар квести ва аркада элементлари бор.
Ўйин муаллифлари, ёшларни миллий фольклорга жалб қилиш мақсадида, ўзбек эртаги асосида ўйин яратишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган экан.