ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik, Мария Табак. Буюк Британияда кеча ўтказилган референдумда 16,7 миллион овоз билан Европа Иттифоқидан ажралиш тарафдорлари ғолиб чиқди, РИА Новости хабарига асосан.
ЕИда қолиш ва ажралиш тарафдорлари орасида жуда кам фарқ бўлди. Овозларни санаш вақтида бир неча бор ғалаба гоҳ у гоҳ бу томонга ўтиб турди, лекин саноқ охирида “ажралиш” тарафдорлари ғолиб чиқди.
Ушбу референдум юридик мажбуриятга эга эмас, яъни ҳукумат ва Бош вазир унинг натижаларини инкор қилишлари мумкин. Лекин экспертлар фикрига кўра, Дэвид Кэмероннинг шахсан ўзи ушбу референдум ўтказиш ташаббуси билан чиққани, унинг натижаларини инкор қилишни анча мушкуллаштиради. Баъзи сиёсатчилар эса Кэмеронга истеъфога чиқишни маслаҳат бермоқда.