Хитой шарқида юз берган қуюн туфайли 78 киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Александр Рацимор / Медиабанкка ўтишДовул оқибатлари
Довул оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни Хитойнинг шарқий қисмига ёпирилган қуюн туфайли 500га яқин киши жабр кўрган.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik, Иван Булатов. Пайшанба куни Хитойнинг Цзянсу провинциясига даҳшатли қуюн ёпирилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

China News Service агентлиги хабарига кўра, қуюн 78 киши киши ҳаётига зомин бўлган, яна 500га яқин киши жароҳатланган.

Жароҳатланганлар орасида 200 кишининг аҳволи жуда оғирлиги маълум қилинмоқда.

Хитойнинг Яньчен округига ёпирилган қуюн вақтида кучли ёмғир ва дўл ёғиши кузатилган. Кўплаб уйлар ва бинолар жиддий зарар кўрганлиги маълум қилинмоқда.

Sina портали хабар беришича, жабр кўрган туманлар ҳозирда электр токисиз қолган.

Янгиликлар лентаси
0