Допинг туфайли Ўзбекистон бир Олимпиада квотасидан маҳрум қилинди

Oбуна бўлиш
Бир неча кишидан допинг топилгани туфайли, Ўзбекистон аёллар оғир атлетика жамоаси Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Халқаро Оғир атлетика федерацияси (IWF) Ўзбекистон терма жамоасини 2016 йил Рио-де-Жанейродаги Олимпиаданинг бир квотасидан маҳрум қилди, ташкилот расмий саҳифасида эълон қилинган матбуот хабари асосида.

Ушбу қарор федерация ижроия қўмитасининг Тбилисида бўлиб ўтаётган мажлисида қабул қилинган. Бунинг сабаби, квалификация мусобақалари давомида, Ўзбекистон оғир атлетика жамоаси спортчи аёлларидан бир неча бор допинг топилгани бўлган.

Ўзбекистон Оғир Атлетика федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси ушбу хабарга изоҳ беришмади, чунки улар ҳозирча IWFдан бу ҳақда расмий хабар олмаган экан.

Ўзбекистон Оғир Атлетика федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ташкилот раҳбарияти айни дамда Тбилисида экан. Қарорнинг барча тафсилотларни аниқланганидан кейин улар бу ҳақда расмий баёнот қилишр экан.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси охирги уч йил давомида мамлакат спортчиларидан ҳеч кимдан допинг топилмагани ҳақида айтиб ўтганди.

Ундан ташқари Миллий Олимпия қўмитаси, Бразилияга боришдан олдин олимпия лицензияси олган барча спортчиларни допинг-тестдан ўтказишни режалаштирган эди. Ушбу тестлар июн-июл ойларида WADA (Халқаро Анти-допинг қўмита) вакили иштирокида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Янгиликлар лентаси
0