ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Тошкентда, ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда Тожикистон президенти матбуот-хизмати.
Учрашувда мамлакатларимизда ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўплиги, уларни ишга солиш икки томон учун ҳам манфаатли экани таъкидланди. Савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Эмомали Раҳмон Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлашини, ушбу учрашув ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун яхши имконият бўлганини таъкидлади. Мазмунли учрашув учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди.