ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ўтмишда жаҳоннинг энг машҳур футбол юлдузи бўлган, ва эндиликда “Реал Мадрид”га мураббийлик қилаётган Зайниддин Зидан бугун 44 ёшни қарши олди, деб ёзади Спутник Қирғизистон.
Афсонавий француз — Зайниддин Зиданнинг копток билан муомала қилиш техникаси, етакчилик фазилатлари ва ҳужумлари бутун дунё бўйлаб унинг мухлислари қалбини забт этган эди.
Зидан бугунги кунда "Реал Мадрид" суперклубига мураббийлик қилиб келмоқда. У Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани учун, Зидан билан шартномани узайтиришди.
Италия терма жамоаси ҳимоячисининг кўксига калла қўйгани учун, Зизу ҳатто футбол оламидан йироқ бўлганлар орасида ҳам афсона бўлгани ҳам рост. Ўшанда Зидан майдондан четлатилди, французлар эса мағлубиятга учради. Зидан ўша йилнинг ўзида ўз бутсисини "михга илган".
Қуйида афсонавий француз ҳақида энг ёрқин хотираларни ёдга оламиз.
Франция термаси учун илк маротаба халқаро аренага чиқиши. Зидан 1994 йилда Чехия термасига қарши ўйинда илк бор майдонга тушган. Франция 0:2 ҳисоб билан мағлуб бўлаётган эди, аммо бир ўйинчи ўрнига майдонга тушган Зидан илк дақиқалардаёқ иккита гол уриб, ҳисобни тўғрилашга муваффақ бўлган.
Рақиби кўксига калла қўйгани учун Зидан бир зумда бутун жаҳонга машҳур футбол юлдузига айланди. Зидан ўша вақтда Матерацци унинг оила аъзоларини ҳақорат қилгани ҳақида айтган.
Зизунинг "Реал Мадрид" учун охирги ўйини. Минбарларда унинг оила аъзолари, яқинлари, ўйин тугашига 90 дақиқа қолди. Ҳис-туйғулар ва кўз ёшлар сабаби ҳам шунда. Футбол юлдузи ҳаётининг бир босқичи якунланди.
Аммо олдинда уни янги марралар кутмоқда — Зидан эндиликда "Реал" Бош мураббий ролида улкан зафарлар қучиши керак.
Зидан ҳақида ҳам фильм суратга олинган. Картина: "Зидан: XXI аср портрети", дея номланади. Илк бор фильм Канн халқаро кинофестивалида намойиш этилган.