Камилов Жеффри Фелтман билан учрашди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаБМТ котиби ўринбосари билан учрашув
БМТ котиби ўринбосари билан учрашув - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. 2016-йилнинг 23-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Жеффри Фелтман билан учрашди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра.

Жеффри Фелтман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ишида қатнашиш учун мамлакатимизга келган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожеаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0