ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 23 июн куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ҳиндистон Бош вазирининг Twitter саҳифасида хабар қилинган.
Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазир Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Саммит майдонида Моди жаҳон етакчилари билан учрашади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёни охирига етказилиши кутилмоқда. Қозоғистонда 2017 йилда бўлиб ўтадиган саммитда бу икки давлат ташкилотнинг тўлақонли аъзоси сифатида иштирок этади.