"Қамчиқ" туннели ва Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли очилди

© "Узбекистон темир йуллари""Ангрен-Поп" темир йўлидаги "Қамчиқ" темир йўл туннелининг очилиши
Ангрен-Поп темир йўлидаги Қамчиқ темир йўл туннелининг очилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
22 июн куни “Ўзэкспомарказда” Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой халқ республикаси раиси Си Цзинпин қатнашди.

 

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik.  Ўзбекистон Темир йўллар АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, 22 июн куни “Ўзэкспомарказда” Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Хитой халқ республикаси раиси Си Цзинпин қатнашди.

Ислом Каримов ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим тарихий воқеа бўлганлигини ва унинг қурилиши Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида якунлангани унинг аҳамиятини янада оширганини таъкидлади.

“Ўзекспомарказ”да ташкил қилинган тантанали очилиш маросимида президентлар ва туннел қурилшида иштирок этган мутахассислар орасида тўғридан-тўғри телекўприк ўрнатилди.  

Президентлар биргаликда ушбу йўлдан илк бор ҳаракатга тушган, бир электровоз ва тўрт йўловчи вагондан иборат бўлган поездни “Қамчиқ” темир йўл туннелидан ўтишга рухсат берувчи светофорни ёқиш учун махсус тугмани босишди.

Шундан сўнг “Chima Railway Tunnel Groupкомпанияси раиси Юй Баолин ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раҳматов биргаликда ушбу поездда, туннел орқали шарқий портал томонга йўл олишди.

Дастлабки поезд узунлиги 19,2 километрлик эр ости йўлини 16 дақиқаю 30 сонияда босиб ўтди. Тантанали маросим муносабати билан туннелнинг икки томонида йиғилган кўп сонли мутахассислар, темирйўлчилар, жамоат ташкилотлари вакилари, меҳнат фахрийлари, ҳамда хорижлик меҳмонлар поэзднинг ўтишини жуда катта қувонч ва шоди хуррамлик билан кутиб олдилар.

Шундан сўнг “Chima Railway Tunnel Groupкомпанияси раиси Юй Баолин ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раҳматов “Ангрен-Поп” темир йўлининг фойдаланишга таёр эканлигини эълон қилишди.

Ушбу лойиҳаниа амалга ошириш учун ажратилган 1 миллиард 633,7 млн. АҚШ долларлидан бугунги кунда туннелдан ташқари ишларни амалга ошириш учун жами 810 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Туннел қурилишига йўналтирилган 455 млн. долларлик маблағ тўлиқ ўзлаштирилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 285 сунъий иншоот ва сув ўтказиш қувурлари, 15 та темир йўл кўприклари ва 6 та йўл ўтказгич (путепровод), 4 та станция, 4 та разъезд ва 2 та вокзал қуриб битказилди.  124 километрлик темир йўл тўлиқ электрлаштирилди. Бундан ташқари мазкур улкан лойиҳа доирасида темир йўлчилар учун ўнга яқин турар жой бинолари ҳам барпо этилди.

Мазкур туннел, дунё рейтингида шу каби туннеллар рўйхатида мураккаблиги бўйича саккизинчи ўринни эгаллайди.

Қурилиш даврида 4 мингдан зиёд ишчи фаолият кўрсатган бўлса, шундан 400 нафари муҳандислардир, 600 киши махсус техникалардан унумли фойдаланилганлиги лойиҳани муддатидан илгари, сифатли қилиб ниҳоясига этказишга омил бўлди. Маълумотларга кўра темир йўлдан фойдаланиш даврида 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.

"Ангрен – Поп" электрлаштирилган темир йўли Фарғона водийси вилоятларини мамлакатимизнинг қолган худудлари билан боғлаб, юртимизда ягона миллий темир йўл тизимини яратиш борасидаги режаларни тўлиқ амалга оширишга замин яратди. Таҳлилларга кўра ушбу темир йўлнинг фойдаланишга топширилиши йилига 10 млн.тонна халқ хўжалиги юкларини ташиш, дастлабки йилда эса 600 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкони яратади.

Шу билан бирга ушбу йўл “Хитой – Марказий Осиё – Эвропа” янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётини бунданда ривожлантиришга хизмат қилади, — дейилган хабарда.

 

Янгиликлар лентаси
0