ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ангела Меркель “ташқи таҳдидлар”га чап бериш учун Германия сарф-ҳаражатларни ошириши лозим бўлади, дея баёнот берган. РИА Новости хабари асосида.
Канцлернинг фикрича, Европа Иттифоқи “ўзини ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилишга қодир эмас ва Қўшма Штатлар билан трансатлантик ҳамкорликка умид қилиш билан чеклана олмайди”.
"Бугунги кунда Германия ЯИМнинг 1,2 фоизини мудофаага сарфлайди. АҚШда эса бу кўрсаткич 3,4 фоизни ташкил қилади. Бу икки кўрсаткич ўзаро яқин келиши керак”, — деган Меркель.
Немис ҳукумати раҳбари, шунингдек, мудофаани бошқаларга топшириб қўйиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини қўшимча қилган.