ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Бугун муассасалараро ишчи гуруҳи Бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович иштирокида “Миллий технологик ташаббус” дастури билан танишиб чиқади. Янги дастурга кўра, 2035 йилга келиб Россияда ўзига хос дастурлаш тили, янги турдаги алоқа оператори, ҳамда телепортация жорий этилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости, "Коммерсант" нашри асосида.
Нашр хабарига кўра, яқин 2 йил ичида ушбу дастур учун 10,8 миллиард рубл сарфланиши кўзда тутилган.