ШҲТ саммити арафасида – йўл тирбандлигини олдини олиш мумкинми ?

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ШҲТ саммити арафасида Тошкентда турли сабаларга кўра йўл тиқинлари сони ошмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. ШҲТ саммити бошланиш арафасида Тошкент кўчаларида ва шаҳарга кириш назорат пунктларида тирбандлар сони ошмоқда.

Автомобил ҳайдовчилари шаҳарга кираверишда 30-60 дақиқа туриб  қолмоқдалар. Мухбирлар хабарига кўра бундай тирбандликнинг сабаби милиция ходимларининг ёмон ишлашида эмас, аксинча улар ўз вазифаларини яхши бажаришга, автомобилларни имкон қадар тезроқ ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар.

Sputnik мухбири айтишига қараганда, тирбандлик мураккаблашишининг асосий сабабларидан бири, бу – айрим ҳайдовчиларга маданият етишмаслиги бўлмоқда. Мисол учун, ҳамма етиб келган навбати билан, бир қаторда турган вақтда, алоҳида “ўта ақлли” ҳайдовчилар йўл четидан айланиб ўтиб, назорат пунктига яқин жойда навбатга суқилиб кириб олишга ҳаракат қилмоқда. Бунинг оқибатида авария ва ортиқча ноқулайликлар туғилмоқда.

Балким, буни олдини мақсадида навбатни бузган ҳайдовчилар учун қонуний жарима киритиш керакдир?

Ундан ташқари баъзи кўчалар ўтказилаётган таъмирлаш ишлари туфайли тўсиб қўйилмоқда. Мисол учун Ўзбекистон шоҳ кўчасининг Афросиёб кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача бўлган қисми, Темур Малик кўчасининг SOS Болалар қишлоғи ёнидаги бўлаги.

Олдин бўлгани каби, ёпиладиган кўчалар рўйхати аҳолига илгаридан маълум қилганида эди, кўпчиллик ушбу манзиллардан ўтмасликка ёки бошқа кўчалардан айланиб ўтишга ҳаракат қилган бўларди, тирбандлик анча камайган бўлар эди. Ҳозир эса ҳайдовчилар “ғишт” белгисига боши билан урилиб кейин ортга қайтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23-24 июн кунлари Тошкентда Ўзбекистон бошчилида ўтказиладиган ШҲТ саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Тошкентга ўндан зиёд давлат раҳбарлари ва мингдан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0