Си Цзинпин Бухорого ташриф буюрди

Oбуна бўлиш
ХХР раиси Ўзбекистонга 21 июн куни расмий ташриф билан келган эди. Хитой раҳбари кеча Бухорога ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Хитой Халы республикаси раиси Ўзининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Бухорога қадам ранжида қилди, Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабари асосида.

Тошкент халқаро аэропортида олий меҳмонни Ўзбекистон президентининг шахсан ўзи кутиб олди. Кейин икки президент Бухорога йўл олишди.

Хитой Халқ республикаси раиси Си Цзинпин Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Бухоронинг энг машҳур ёдгорликларидан бири бўлган Арк мажмуасини томоша қилди. Хитой раиси — ушбу мажмуа ўзбек халқининг ярарувчанлик қобилиятининг ёрқин тимсоли ва илм ва фан ривожланиншига бўлга улкан эътиборидан далолатнома, — деди. Кейин Хитой раҳбари Сомонийлар мақбараси ва Пой Калон мажмуасини ҳам томоша қилишди.

Си Цзинпин Бухоронинг тарихий ёдгорликлари ўзбек халқининг бой маданий меъроси ва миллий меъморчилик анъаналарининг яққол мисоли эканлигини таъкидлаб ўтди. Ундан ташқари Хитой раҳбари мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан яратувчанлик ва ободонлаштириш ишларига юксак баҳо берди.

Хитой раҳбари Тошкентда 23-24 июн кунлари ўтказиш белгиланган ШҲТ саммитида қатнашиб 24 июн куни Ўзбекистонни тарк этади.

Янгиликлар лентаси
0