ЕИ Россияга қарши санкцияларни 2017 йил январ ойи охирига қадар узайтирди

© Sputnik / Vladimir Sergeev / Медиабанкка ўтишРоссия ва Европа Иттифоқи байроқлари
Россия ва Европа Иттифоқи байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи мамлакатлари доимий вакиллари қўмитаси Россияга қарши санкциялар муддатини яна олти ойга - 2017 йилнинг 31 январигача узайтиришга рози бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. "Европа Иттифоқи мамлакатлари доимий вакиллари қўмитаси (Coreper — таҳр.) Украинадаги воқеалар туфайли Россияга қарши санкцияларни узайтиришга келишиб олдилар", деб хабар қилган  РИА Новости агентлигига ўз номи сир қолишини хоҳлаган манба.

Дипломатнинг таъкидига қараганда, санкциялар муддатини эндиликда ЕИ Кенгаши тасдиқдан ўтказиши лозим.

Бундан аввал РФга нисбатан санкциялар муддатини узайтириш масаласи COREPER мажлисида муҳокамасиз ҳал этилиши маълум қилинганди.

Ғарб ОАВлари хабарига кўра, Венгрия, Кипр, Греция, Италия ва Словакия давлатлари санкцияларни юмшатиш ёки уларни бекор қилиш учун овоз беришган.

Янгиликлар лентаси
0