ШҲТга янги аъзолар қабул қилиш шартлари

© МИД УзбекистанаШҲТ мамлакатлари ТИВ вазирлари
ШҲТ мамлакатлари ТИВ вазирлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон ва Покистон Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитда ШҲТга аъзоликка қабул қилиниши мумкин. ШҲТнинг собиқ бош котиби Дмитрий Мезенцев Sputnikка берган интервьюсида ташкилотга янги аъзолар қабул қилишнинг зарур шартларини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik, Мария Шелудякова. Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига янги қўшиладиган тўла ҳуқуқли аъзолари, ташкилот ҳуқуқий ҳужжатлари шартларини сўзсиз қабул  қилиши керак, деди сенатор, собиқ ШҲТ бош котиби Дмитрий Мезенцев.  

23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ раҳбарлари саммитида Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга тўла қонли аъзо сифатида қўшилиши ҳақидаги меморандум имзоланиши кутилмоқда.  

“2015 йилда Уфада бўлиб ўтган саммитда ШҲТнинг 2025 йилга қадар кенгайиш стратегияси тасдиқланган эди. Ҳозир биз ушбу жараённинг гувоҳи бўлмоқдамиз”, — деди Мезенцев.

Мезенцев айтишига қараганда, Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ мамлакатларида амал қилаётган 32 норматив ҳужжатларини тўлиқ қабул қилиши керак. Улардан баъзилари миллий қонун мақомига эга. Ушбу шартлар мамлакатнинг ШҲТга аъзо бўлиши учун муҳим шартлардир.

ШҲТга аъзо бўлиш, бугунги кунда, ташкилотнинг бир қатор ютуқлар ва имкониятлар беради.  Ҳиндистон ва Покистондан ташқари яна бир чена мамалкат ШҲТга аъзо бўлиш истагини билдирди. Июнь ойининг бошида, ШҲТ бош котиби рашид Алимов ташкилот Шарқий Европадан битта, Яқин Шарқдан учта, ва Жанубий-Шарқий Осиёдан битта ариза олганини хабар берган эди.

“ШҲТ ўн беш йил ичида нафақат хавфсизлик ва барқарорлик соҳаларида, балки савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳам янги истиқболлар яратиш имкониятларини намойиш қилди”, — деди Мезенцев.

Ташкилотнинг самарадорлиги аъзо давлатларнинг 20 дан ортиқ бошқармалари (вазирликлари) орасида ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлигидир. Ундан ташқари ташкилот доирасида эксперт ва мутахассислар учрашуви доимий равишда ўтказиб турилади.

Бугун ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Кузатувчи мақомидаги мамалкатлар — Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон.

Янгиликлар лентаси
0