ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Москвадаги Қизил майдон ёнида учта олий тоифадаги меҳмонхона йўналишидаги бинолар қад рослаши мумкин, уларга киритиладиган сармоянинг умумий ҳажми 360 миллион долларни ташкил қилади, деб хабар берди сешанба куни Savills консалтинг компанияси ҳамкор бошқарувчиси Дмитрий Халин.
Сармоячи ҳар бир лойиҳага тахминан 120 миллион доллардан киритишни режалаштирган, дея хабар қилди у.
"Ушбу лойиҳа йил охири — кейинги йил бошидан амалга оширилади", — деди Халин.
Ҳар бир лойиҳадан 15га яқин апартаментлар ўрин олиб, уларда истиқомат қиладиганлар меҳмонхона инфратузилмасидан ҳам фойдаланишлари мумкин бўлади, дея қўшимча қилди у.