150 кишидан иборат ботир йогачилар Пекин яқинида ер сатҳидан 400 метр баландликда жойлашган ойна майдонча устида йога машқларини бажаришди.
Ушбу ойнали майдончанинг номи Пингу бўлиб уПекин яқинида жойлашган, у ердан ўрмон ва ва тоғли манзараларга ажойиб кўриниш очилади. Ойнали платформа қоя тошга 396 метр баландликда осилиб тургани учун у жуда хавфли кўринади.
БМТ томонидан белгиланган Халқаро Йога куни 21 июнда – ёзнинг энг узун кунида нишонланади. Ушбу байрам 2015 йилдан бошлаб нишонлана бошлаган. Байрам ўтказиш ташаббускори Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди бўлди.