ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистон электротехника соҳаси ишлаб чиқараётган маиший техниканинг 30% дан ортиғи Россияга экспорт қилинмоқда, “Ўзэлтехсаноат” вакили Sputnikка хабар беришига кўра.
Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Россияга асосан холодилник, телевизор, турли кабеллар ва юқори вольтли маҳсулотлар экспорт қилмоқда.
“Бизнинг экспорт бозорларимиз турли мамалкатлардан иборат, лекин етакчиси ҳамкоримиз – Россия. Ўзбекистон учун бу жуда юқори кўрсаткич, шунинуг учун яқин орада бирор мамлакат унга яқин келиши ўта мушкул. Биз айни дамда ўз маиший-электр маҳсулотларимиз ташқи бозорларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бунинг учун уларни асосан чет мамалкатларда жойлашган савдо уйлари ва ваколатхоналар орқали тарғиб қилмоқдамиз. Бугунги кунда савдо уйлари сони 30та га етди”, — деди муассаса вакили.
Унинг сўзларига қараганда Ўзбекистон маҳсулотлари бугунги кунда Ўрта Осиё, МДҲ, Европа ва Яқин Шарқ мамалкатларига еткизиб берилмоқда.
Ушбу йилнинг биринчи кварталида соҳа корхоналари қиймати салкам 26 млн $ бўлган маҳсулот экспорт қилишди. Бу ўтган йилга қараганда 54 % га кўп. “Ўзэлтехсаноат” тизимида ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 227 млрд сўмдан ошди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 20% ўсиш дегани. Жумладан кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ҳажми 50 %га, чангюткичлар – 160 %га ўсди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 30% дан ортиғи экспорт қилинмоқда.
2030 йилга келиб соҳага миллиард доллар инвестиция киритиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини 5 баравар ошириш режалаштирилган. Ушбу чоралар импорт ҳажмини камайтириш бўйича самарали чорага айланиши керак.