14 ўсмир қурбон бўлган Карелия фожеаси ҳақида батафсил

© Sputnik / Илья Тимин / Медиабанкка ўтишКарелияда болалар қурбон бўлди
Карелияда болалар қурбон бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карелия республикасида кеча, якшанба куни содир бўлган фожеа оқибатида 14 бола қурбон бўлди, 12 киши касалхонада.

 

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Россия Федерациясининг Карелия республикасида кеча, якшанба куни содир бўлган фожеа оқибатида 14 бола қурбон бўлди. Қўзғатилган жиноий иш бўйича 5 киши ҳибсга олинди, РИА Новости хабари асосида.

Эслатиб ўтамиз, кеча якшанба куни, Карелиянинг Сямозеро кўлида 51 нафар 12-15 ёшли ўсмирлардан ташкил топган болалар гуруҳи дамлама қайиқларда сузишга чиқади. Улар сувда бўлган вақтда кучли шамол туриб шторм бошланади. Кучли ва баланд тўлқинлардан  қайиқлар ағдарилиб кетади. Фожеа оқибатида 14 киши қурбон бўлади ва 23 киши жабрланади, улардан 12 нафари оғир аҳволда касалхоналарга жойлаштирилган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига асосан, ушбу кунги об-ҳаво ва шторм ҳақида олдиндан аҳолига телевидение, радио ва шахсий смс хабарлари орқали хабар берилган.

 

 

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан Россия Тергов қўмитаси “Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш” банди бўйича жиноий иш қўзғатди ва ушбу фожеали саёҳат ташкилотчиси бўлган “Сямозеро” парк-отель директори Елена Решетова, унинг ўринбосари Вадим Виноградов ва яна уч нафар инструкторлар қамоққа олинган.  

“Агар ушбу саёҳат “ташкилотчилари” тергов уларни четлаб ўтади деб ўйлаётган бўлса – улар қаттиқ адашади. Болалар ўлимига сабабчи бўлган барча аниқланади ва жиноий жавобгарликка тортилади”, — деди Россия Тергов Қўмитаси вакили Владимир Маркин.

Россия президенти Владимир Путин қурбон бўлган болалар оилалалрига ҳамдарлик билдирди ва тергов-қидирув органларга ушбу фожеа айбдорларини аниқлашни топширди, маъсул муассасаларга қурбон бўлганларнинг яқинларига ёрдам кўрсатиш топширилди, деб хабар қилди Дмитрий Песков.

 

© Sputnik / Илья Тимин / Медиабанкка ўтишВ Карелии во время турпохода погибли дети
В Карелии во время турпохода погибли дети - Sputnik Ўзбекистон
В Карелии во время турпохода погибли дети

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари махсус мажлисда “Сямозеро” болалар лагерини бутунлай ёпишни ва у ердаги болаларни ота-оналари ҳузурига жўнатишни талаб қилди.  

Қурбол бўлган болаларнинг 10дан ортиғи Москвалик бўлгани учун, Душанба куни Москва ва Карелияда мотам куни деб эълон қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0