ОАВ: Хитойда Мао Цзедуннинг таржимони автоҳалокатда ҳалок бўлди

© AP Photo / Andy WongХитой миллий байроғи
Хитой миллий байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Хитой халқ Республикасининг Франциядаги элчиси, шунингдек, Мао Цзэдуннинг таржимони бўлиб ишлаган У Цзяньминь 18 июль куни автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik, Иван Булатов. Хитойнинг Франциядаги элчиси, шунингдек ХХР Раиси Мао Цзедуннинг таржимони бўлган У Цзяньминь бугун автоҳалокат натижасида ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Хитой халқаро радиосидан олинган хабар асосида.

У Цзяньминь 77 ёшда бўлган. Автоҳалокат Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида содир бўлган. Фожиа тафсилотлари айтилмаяпти.

Синьхуа агентлиги маълумотларига кўра, Цзяньминь 1959 йилда ХХР ТИВга ишга қабул қилинган. Дипломат шунингдек, Хитой собиқ Бош вазири Чжоу Энлай таржимони сифатида ҳам фаолият юритган, турли халқаро тадбирларда хитой делегацияларига бошчилик қилган. Цзяньминь бундан олдин ХХРнинг БМТ ва Нидерландиядаги элчиси бўлган.

Францияда элчи сифатида фаолияти давомида Буюк етакчи ордени билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0