ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар маданият вазирларининг ўн учинчи йиғилиши 2016 йилнинг 21-22июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади, деб хабар қилди шанба куни Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
"Йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболли йўналишларини ҳамда кўп томонлама ҳамкорлик кун тартибига кирадаган бошқа мавзуларни муҳокама қиладилар", — дейилади хабар матнида.
Бугунги кунда ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Белоруссия, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга. 2015 йилда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни киртиш жараёни ишга туширилган эди.