ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Кўплаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, ЕВРО-2016 ўйинларини 17 июндан бошлаб юртимиздаги ҳудудий телеканалларда ретрансляция қилиш бўйича ЎEОАВМА билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда "УЗРEПОРТ ТВ" матбуот-хизмати.
Шу тариқа ЕВРО-2016 ўйинларини энди қуйидаги ҳудудий телеканаллар орқали томоша қилиш мумкин бўлади: «Мулоқот ТВ» (Қўқон), «Рухсор ТВ», «Марғилон ТВ» (Марғилон), «Жиззах ТВ» (Жиззах), СТВ (Самарқанд), «Истиқлол ТВ» (Бухоро), «Насаф ТВ» (Қарши), «Ишонч ТВ» (Термиз), «Элликқалъа ТВ» (Қорақалпоғистон).
Бу ҳолат вилоятлардаги мухлислар учун ЕВРО-2016 баҳсларини нафақат сунъий йўлдош орқали ёки ИПТВ хизматидан фойдаланган ҳолда, балки маҳаллий телеканаллар орқали ҳам томоша қилиш имкониятини тақдим қилади.
Ўзаро келишувга кўра ҳудудий телеканаллар ҳар куни соат 23:45да бошланадиган ўйинларни тўғридан-тўғри ретрансляция қилади. Соат 20:45да бошланадиган учрашувлар эса тунги соат 01:45да ёзиб олинган ҳолда намойиш қилинади.
Евро-2016 Европанинг футбол бўйича энг нуфузли мусобақаси бўлиб, жорий йилнинг 10 июнидан 10 июлига қадар Францийада ўтказилмоқда. 24та терма жамоанинг Франциянинг 10та стадионидаги муросасиз кураши Евро-2016 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритган «УЗРEПОРТ ТВ» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинмоқда.
«УЗРEПОРТ ТВ» телеканали "ЕВРО-2016"дан 58та ўйинни трансляция қилади. Бунда 45 та ўйин тўғридан-тўғри трансляцияда, гуруҳ ўйинларининг бир вақтнинг ўзида бўлиб ўтадиган 6та учрашуви ёзиб олинган ҳолда, гуруҳ босқичидан кейинги 7 та ўйини (чорак финаллар, ярим финаллар ва финал) қўшимча такрорлари билан кўрсатилади.
Айни пайтда «УЗРEПОРТ ТВ» телеканалини Ўзбекистон кабел телевидениеси (ЎКТ), "УзДигитал ТВ", "Старс ТВ", "ИПТВ", "Водий Садоси Ёшлар телерадиокомпанияси" (ЁТРК) абонентлари ҳамда www.медиабай.тв интернет-ресурси фойдаланувчилари кўришлари мумкин.
Таъкидлаш лозимки, 2015-йилнинг 1-декабридан бошлаб телеканал сунъий йўлдош орқали намойиш қилина бошланди ва уни сунъий йўлдош антенналари эгалари ҳам Ўзбекистон ҳудудида, ҳам Евроосиёнинг бошқа мамлакатлари ҳудудида кўришлари мумкин.