ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия Коммунистик партия вакиллари Давлат думасига ўз мамалкатида оғир жиноят содир этган чет эл фуқароларига Россия ҳудудига киришни таъқиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини киртишган эди.
Ушбу қонун лойиҳаси таклиф қилинишига сабаб 2015 йилда чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилган жиноятлар сонининг ошишидир. Статистика маълумотларига кўра, Россия Федерацияси ҳудудида 2015 йилда чет эл фуқаролари томонидан амалга оширилган жиноятлар сони 46,4 мингни ташкил қилди, бу 2014 йилга қараганда 4,4 % га кўп.
Қонун лойиҳасига кўра, Россия ҳудудида ёки бошқа мамалкатда оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган чет эл фуқароларига ёки фуқаросиз шахсларга Россия Федерациясига кириш таъқиқланади. Ундан ташқари Россияда “Яшашга рухсатнома”си бўлган ёки вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг ҳам рухсатномалари бекор қилиниши кўзда тутилган.
Давлат Думаси Конституция қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини қабул қилмади.
“Ушбу қонун чет эл фуқароларига нисбатан ўта қаттиққўл чоралар қабул қилишни талаб қилади, лекин лойиҳа авторлари бир вақтлар қаердадир жиноят содир этган шахслар, Россия ҳудудида яна қайта жиноят содир этаётгани ҳақида етарли далил ва статистик маълумотлар келтирилмаган”, — дейилган Конституцион Қўмитанинг хулосасида.