Француз полициячиси мамлакат президенти ва Бош вазир билан қўл бериб кўришишдан бош тортди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишФранция полиция хизмати ходимлари
Франция полиция хизмати ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу ҳафта қотиллик қурбонига айланган икки полициячининг хотирлаш маросимида сўзланган нутқдан сўнг, президент Олланд, қатор бўлиб турган ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг қўлларини бирма-бир сиқиб кела бошлаган, полициячилардан бири эса президент қўл узатганда, жойида қимирламасдан тураверган.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Француз полициячиси яқинда Францияда ўлдирилган ҳуқуқ тартибот ходимлари хотирасига уюштирилган расмий маросимда мамлакат президенти Франсуа Олланд ва Бош вазир Мануэль Вальснинг  қўлини сиқишдан бош тортди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Полиция хизмати ходими бўлган, қотиллик қурбони бўлган жуфтликни хотирлаш маросимида сўзланган нутқдан сўнг Олланд қатор бўлиб турган полициячиларнинг қўлини бирма-бир сиқиб кела бошлаган, полициячилардан бири эса президент қўл узатганда, жойида қимирламасдан тураверган.

 

Нашр хабарига кўра, полициячи, шунингдек, Франция Бош вазирининг қўлини сиқишдан ҳам бош тортган. Шундан сўнг Бош вазир полициячи яқинига бориб, тахминларга кўра, уни койиган. Бош вазир полициячига нималар дегани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, сешанбага ўтар кечаси бир эркак ўзининг полициячи-қўшнисига пичоқ билан тажовуз қилиб, уни ўлдирган, сўнгра унинг хотини ва фарзандини гаровга олган. Операция давомида қотил спецназчилар томонидан йўқ қилинган. Аммо тажовузкор полициячининг  рафиқасини ҳам ўлдиришга улгурган. Аёл ҳам Франция ИИВда ишлагани маълум. Уч яшар гўдакка зиён етмаган.

 

Янгиликлар лентаси
0