Тошкент аэропорти 24 июнь куни 5 соатга ёпилади

Oбуна бўлиш
Вақтинчалик чоралар ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати туфайли рўй бермоқда. Шунингдек, 23-24 июнь кунлари авиайўловчилардан рўйхатдан ўтишга эртароқ келиш сўралмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси йўловчиларни 24 июнь куни аэропорт вақтинча (соат 13.00дан 18.00га қадар) ёпилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўз мижозларини огоҳлантиради: 24.06.2016 йил, маҳаллий вақт билан соат 13.00дан 18.00га қадар "Тошкент" халқаро аэропорти ШҲТ саммити расмий делегациялари самолётларини кузатиш муносабати билан йўловчилар рейсини амалга оширмайди", — дейилади хабар матнида.

Шунингдек, авиайўловчилардан 23-24 июнь кунлари рўйхатдан ўтиш учун аэропортга рейсдан тўрт соат олдинроқ келишлари лозимлиги сўралмоқда. Бу ҳақдаги огоҳлантириш авиакасса ва сайёҳлик агентликларига тарқатилди.

Қўшимча равишда жадвалларда ўзгаришлар эҳтимоли борлиги ҳақида маълум қилиниб, халқаро ва маҳаллий рейслар йўловчиларидан парвознинг аниқ вақтини қўнғироқ қилиб аниқлаш сўралмоқда.

Янгиликлар лентаси
0