Қирғизистон жанубида Сурияда бўлиб келган террорчилар гуруҳи ушланди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишАсирга ушган жангарилар
Асирга ушган жангарилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уларнинг турар жойи тинтувдан ўтказилганда, автоматик қурол ва патронлар, Ф-1 гранатаси, катта миқдорда қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар, ва жиҳод мавзусида материаллар бўлган турли электрон ахборот ташиш воситалари топилган.

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Сурияда жангларда қатнашиб уйига қайтиб келган террорчилар гуруҳи Қирғизистон жанубида қўлга олинди, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига асосан.

“Қирғизистон республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ўтказган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Баткен вилояти ҳудудида Т.Т., М.К. ва М.А. исмли халқаро террорчи ташкилот аъзолари аниқланган ва қўлга олинган. Улар Сурия ҳудудида террорчилар лагерида таёргарликдан ўтиб, Сурия ҳукуматига қарши жанговор операцияларда қатнашгани аниқланган”, — дейлган муассаса хабарида.

Қирғизистон махсус хизматлари хабарига кўра, қўлга олинганлар Қирғизистонга “халқаро террорчи ташкилотларнинг яширин бўлинмаларини ташкил қилиш ва қўлбола портловчи мосламалар ёрдамида шаҳарларда террорчилик акциялари ўтказиш мақсадида келишган.

Уларнинг турар жойи тинтувдан ўтказилганда, автоматик қурол ва патронлар, Ф-1 гранатаси, катта миқдорда қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар, ва жиҳод мавзусида материаллар бўлган турли электрон ахборот ташиш воситалари  топилган.

Қирғизистон махсус хизматлари маълумотига кўра, халқаро террорчи гуруҳлар сафида 500га яқин  Қирғизистон фуқаролари бор. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Қирғиз махсус хизматлари хабарига кўра, керакли “ҳунарлар” ўрганишганидан кейин террорчилар МДҲ ҳудудига қўпорувчилик фаолияти амалага ошириш учун юборилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0