Мерседес енгил автомобиллари Москва вилоятида ишлаб чиқарилиши мумкин

© Foto : Pixabay"Мерседес" логотипи
Мерседес логотипи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вилояти ҳокимияти вилоят ҳудудида Меседес енгил автомобиллари ишлаб чиқарадаиган завод қурилши учун Россия Саноат ва савдо вазирлигининг рухсатини кутишмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 17 июн – Sputnik. Москва вилояти ҳукумати Солнечногорск туманида Мерседес енгил машиналари ишлаб чиқарадиган завод қурилиши учун рухсатини кутишмоқда, деди журналистларга Андрей Воробьев Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Иқтисодий форумда бўлган норасмий суҳбатда.    

“Шуни тасдиқлашим мумкин-ки, Саноат вазирлигига махсус сармоя шартномаси тузиш ҳақида ариза берилган, у имзоланган тақдирда, Москва вилоятининг Солнечногорск туманида “Мерседес” автомобиллари ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлади”, — деди Воробьев.    

Яқинда Москва вилоят Думаси, енгил автомобил заводлари учун ерни арзон нарда ижарага бериш ҳақида қонун қабул қилди. Шундан кейин “Даймлер” концерни, Москва вилоятининг Солнечногорск туманида ўзининг, тўлиқ циклда ишлайдиган, енгил автомобиллар заводи қуриш режасини эълон қилди.

Ушбу йилнинг апрел ойида ЗАО "Мерседес-Бенц РУС" Москва вилоятининг Солнечногорск туманида 8.5 минг гектар ерни арендага олган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0