Ниҳот Зайбекчи: Анқара "Су-24" самолётини уриб туширганидан пушаймон эмас, "қайғуда" холос

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишТуркия
Туркия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Иқтисод вазирининг сўзларига қараганда, "Су-24" можаросида Россия томон тўлиқ ноҳақ.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Туркия Иқтисод вазири Ниҳот Зайбекчи Туркия Россия бомбардимончисининг уриб туширилиши билан боғлиқ воқеадан пушаймон эмас, балки "қайғуда"лигини маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Зайбекчининг сўзларига қараганда, Россия ушбу ҳолатда ноҳақ, сабаби унга қарашли самолёт учувчига билдирилган "сон-саноқсиз" огоҳлантиришларга қарамасдан, Туркия ҳаво бўшлиғида "13 ёки 14 дақиқа" қолган.

Вазирнинг таъкидига қараганда, Москва ва Анқара ўртасидаги можаро иккала томон учун ҳам нохуш оқибатлар билан якунланди ва шу боис, "муносабатларни иложи борича тезроқ тиклаш лозим".

Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар 2015 йилнинг ноябр ойидан сўнг дарз кетган эди. Ўшанда Туркияқа қарашли қирувчи самолёт Россиянинг Су-24 бомбадимончисини Сурия осмонида уриб туширди. Охирги вақтларда Анқара Москва билан муносабатларни тиклаш ҳақида бот-бот оғиз очмоқда, аммо Россия бунинг учун маълум шартлар амалга оширилиши талабини қўйгани учун, Туркия томонидан билдирилаётган таклифларга жвоб қайтаришга шошилмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0