ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Бугун эрталаб Тошкент шаҳрида даҳшатли авария юз берди — Chevrolet Captiva автомобили катта тезликда сотувга қўйилган Mercedes автомобилига келиб урилиб, шу яқин атрофдаги устунларнинг бирини тўнкариб ташлаган, деб хабар қилмоқда "Водители Ташкента" гуруҳи.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автоҳалокат эрталаб олтилар атрофида Қушбегида юз берган. Каптива ҳайдовчиси рул қаршисида ухлаб қолган, қурбонлар йўқ.
Ҳайдовчи бир қанча жароҳатлар билан омон қолган.